Украинанинг Днепр шаҳрида хавфсизлик хизмати ходимлари йирик миқдордаги наркотик моддалар партиясини ушлаб қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Полиция гумондор эркакнинг уйида тинтув ўтказганида, у ердан бир килограммдан кўпроқ метадон, бир литр кўкнор концентрати ва 200 грамм «уксус кислотаси ангидриди» прекурсори топилди. Бундан ташқари, 32 ёшли эркак кастет ҳам сақлагани аниқланди.
Топилган наркотик моддаларининг нархи 3 миллион гривнага (115 минг доллар атрофида) баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)