АҚШ миллий разведкаси директори Дэниел Коутс КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россияга таклиф этилганлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ким Чен Иннинг Хитойга ташрифи фонида Корея яриморолини ядровий қуролсизлантиришга қаратилган олти томонлама музокаралар форматига қайтиш ҳақида сўз бориши мумкин-мумкин эмаслиги ҳақидаги саволга Коутс «Мазкур аниқ босқичда гап нима ҳақида бораётганлигини биламиз деб ўйламайман. Ким Чен Ин Хитойга Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш учун борганлигини биламиз. Музокаралар учун Россияга ташриф буюриш таклифи бор эканлигини биламиз», — дея таъкидлайди у.
Коутс АҚШ Maxсус хизматлари Ким Чен Ин Россияда қандай мавзуларни муҳокама этиш ниятида эканлигини билишни исташини маълум қилди.
28 март куни Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳозирча ҳеч қандай Россия—Шимолий Корея саммити кун тартибида йўқ эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)