Урганч шаҳрида яшовчи Ж. Эшчанов 47 ёшга келиб тўрт марта судланган ва «ўта хавфли рецидивист» деган ном олган эди. Шунга қарамай, у яна жиноятга қўл урди, деб хабар беради ЎзА.
29 март куни «ўлжа» излаб Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорига келган Ж. Эшчановнинг назари бозорда нарса харид қилаётган аёлнинг чўнтагидаги қимматбаҳо уяли телефон аппаратига тушди. Қўшкўпирлик Насибанинг чўнтагидан нархи 2 миллион 300 минг сўмлик уяли телефон апппаратини яширинча ўғирлаб олишга улгарган ҳам эдики, Ж. Эшчанов шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.
Ж. Эшчанов яна бир бор умрининг маълум қисмини тиканли сим билан тўсилган девор ортида ўтказадиган бўлди. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ўзи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИБ органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)