Токио метросининг Гиндза йўналишида япон гилоси барглари билан қопланган пушти сакура-вагонлар қатнамоқда. Бу ҳақда Visit Japan хабар берди, деб ёзади «РИА новости».
Тематик поездлар деразаларига гуллаётган сакура тасвирлари ёпиштирилган, шунинг учун йўловчиларда қоронғи ерости туннелида эмас, манзарали гилосзорда кетаётгандек таассурот пайдо бўлади.
Поездлар 8 апрелгача ҳаракатланиши режалаштирилмоқда. Бу Японияда сакура гуллаши мавсумининг якунланиши билан мос тушади.
Изоҳ (0)