Россия президенти Владимир Путин икки кунлик ташриф билан Туркияга ташриф буюрди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Ташриф расмий кутиб олиш маросими билан бошлади. Шундан сўнг Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди.
Учрашув асносида икки президент видеоконференция форматида «Оққую» АЭС қурилишига старт берди.
Лойиҳа икки давлат корхоналари ва мутахассислари иштирокида амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг очилиш маросимида чиқиш қилган Путин АЭС илғор муҳандислик технологиялари ҳамда қатъий экологик стандартлар бўйича қурилишига урғу бериб ўтди.
«Хавфсизликнинг энг юқори стандартлари ва энг қатъий экологик талабларга риоя этилади», — қўшимча қилиб ўтди у.
Изоҳ (0)