Самарқандда учта нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».
«Мингтут» маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган рус тилида таълим берувчи «Сказочная страна» болалар боғчаси иш бошлади.
«Лолазор 2» маҳалласида «Умка Н» MTM очилди. Бу ерда ўзбек ва рус тилларида таълим берилади. Болалар боғчаси 70 кишига мўлжалланган, унга аллақачон 15 нафар бола қабул қилинган.
«Сиёбча» маҳалласида 70 кишига мўлжалланган Advantage Smart Kids номли болалар боғчаси ишга тушди. Унга аллақачон 35 киши қабул қилинган. Таълим рус тилида олиб борилади.
Шу тариқа Самарқандда 12 та нодавлат MTM фаолият юритмоқда. Вилоятда йил охирига қадар 50 та хусусий болалар боғчасини очиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, вазирлик Каттақўрғон туманида ҳар бири 50 ўринлик учта давлат болалар боғчаси очилганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)