Ироқнинг Салоҳиддин вилоятида ИШИД жангарилари томонидан қатл этилган 158 аскарнинг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббиёт экспертизаси бюроси раҳбари Зоид Аббосга кўра, Салоҳиддин вилояти маркази Тикрит шаҳридан иккита умумий қабрдан топилган. Улардан бири очилганида у ерда 158 аскарнинг қолдиқлари топилган.
Марҳумлар Шпихер ҳарбий базасидаги қирғин қурбонлари ҳисобланмоқда.
Айни пайтда вазирлик ишчи гуруҳи жасадларнинг шахсини аниқлаш ишларини олиб бормоқда, шунингдек, иккинчи умумий қабрни очишга тайёргарлик кўрмоқда.
Изоҳ (0)