Гватемаланинг собиқ диктатори Эфраин Риос Монтт 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди, деб ёзади «Коммерсантъ».
У геноцид ва 1982—1983 йилларда 1,7 минг ҳиндуни ўлдиришга алоқадорликда айбланган эди. 2015 йилда унга шифокорлар аралаш турдаги қон-томирлар бузилиши ташхисини қўйди. Шифокорлар, шунингдек, собиқ диктатор кўриш, эшитиш билан боғлиқ муаммоларга эга эканлиги ва юрак оғриғидан азият чекишини аниқлади.
Бунга қадар Монтт геноцид иши бўйича янги суд жараёни учун лаёқатсиз деб топилди. Суднинг мазкур қарори икки йил аввал суднинг хатоси туфайли геноцид бўйича айблов ундан олиб ташлангандан сўнг чиқарилди.
Изоҳ (0)