Жанубий Корея ва АҚШ 1 апрель, якшанба куни, Пхёнчхандаги қишки Олимпиада ўйинлари туфайли кечиктирилган, кенг кўламли қўшма ўқув машғулотлари Foal Eagle’ни ўтказишга киришди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Ўқув машғулотлари апрель ойи охирига қадар давом этади. Уларда 11,5 мингга яқин америкалик ва 290 минг Жанубий кореялик ҳарбий хизматчи, универсал десант кемаси Wasp бошчилигидаги АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари кемалари отряди, F-35B қисқа парвоз ва вертикал қўниш қирувчи самолётлари жалб этилиши кутилмоқда.
Апрель ойининг иккинчи ярмида Жанубий Корея ва АҚШ Key Resolve қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ҳам ўтказади. Унда 12,2 мингга яқин америкалик ва 10 минг Жанубий кореялик ҳарбий хизматчи иштирок этади.
Изоҳ (0)