Брюсселда жойлашган «Жанубий Осиё демократик форуми» таҳлилий маркази сайтига марказ асосчиси ва ижрочи директори Пауло Касаканинг Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга бағишланган «Тошкент форуми: Афғонистон келажагига янги умид» сарлавҳали мақоласи жойлаштирилди, деб ёзади «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Материалда эътибор фақат минтақага қаратилганлиги тадбирнинг муҳим элементи эканлиги таъкидланади. Форум Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги форматини таклиф қилади.
Экспертнинг қайд этишича, конференция икки фундаментал халқаро концепцияга амал қилади. Биринчидан, бу хавфсизликнинг бўлинмаслиги принципидир. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бу тамойил таҳдидларни «ўзимизники ва бировники»га ажратиш тушунчасидан воз кечишни кўзда тутади.
Иккинчидан, минтақавий барқарорлик, охир-оқибатда, Афғонистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан янада кенгроқ савдо, инфратузилма ва иқтисодий тизимга муваффақиятли интеграциясига боғлиқ бўлади.
Мақсад Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишнинг асосий масалалари бўйича халқаро консенсусга эришишдан иборат.
Пауло Касака Ўзбекистон афғон можаросини ҳал этиш жараёнига янги кучли туртки берган энг яхши позицияга эга мамлакат эканлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)