Жанубий Корея Япониянинг Токто (Такесима) оролларига ҳудудий даъвоси юзасидан 30 март куни эътироз билдирди. Бу ҳақда Жанубий Корея ТИВ расмий вакилининг баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳукумат Корея Республикасининг ажралмас қисми ҳисобланган Токто оролларини япон ороллари деб аташни асоссиз талаб этувчи тарих дарсликларини ёзиш бўйича ўқув қўлланма қабул қилганлиги учун Токиони қоралайди», — дея таъкидлайди ташқи сиёсат бошқармаси.
Аввалроқ Япония ҳукумати мактабларнинг юқори синфлари учун тарих дарсликларини ёзиш бўйича қўлланмани қабул қилган эди. Ҳужжатга кўра, барча мактаблар тарих бўйича ўқув дарсликларида Токто Японияга тегишли эканлиги қайд этилади.
Изоҳ (0)