Кемерово вилояти вице-губернатори Сергей Цивилёв 27 март кунги хотира акциясида фуқаролар олдида тиз чўкди ва «Зимняя вишня» савдо марказидаги ёнғин учун узр сўради. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Айтишим мумкинки, бу умумий фожиа. Ушбу фожиада айбдорларнинг барчаси жазоланади. Яна бир марта бу мураккаб вазиятга тушганлардан узр сўрайман. Бу одамлар олдида тиз чўкаман», — деди Кузбасс вице-губернатори.
Одамларнинг бир қисми Цивилёвнинг бу ҳаракатини «Шарт эмас», «Шармандалик» деган сўзлар билан қарши олган бўлса, мотам акциясининг бошқа иштирокчилари уни олқишлай бошлади.
Изоҳ (0)