Қозоғистон Мусулмонлар диний бошқармаси раиси Серикбай хожи Ораз Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида икки мамлакат диний байрамлари юзасидан умумий фатво чиқариш ҳақидаги ҳужжатни имзолади, деб ёзади «Казинформ».
Расмий ташриф давомида Олий муфтий Серикбай хожи Сатибалдиули ва Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси раиси Усмонхон хожи Алимовнинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Унда диний байрамларни бир хил санада нишонлаш масаласи муҳокама қилинди.
Икки томонлама учрашув якунлари бўйича меморандум имзоланди.
«Томонлар диний байрамларни Ҳижра, яъни мусулмон ой тақвими бўйича нишонлаш, шунингдек, замонавий актуал диний масалалар бўйича умумий қарор, фатволар чиқариши шарт», — дейилади меморандум матнида.
Изоҳ (0)