Каталония мухториятининг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон уни Испанияга топшириш эҳтимоли масаласида қарор қабул қилингунга қадар Германияда ҳибсда қолади. Ноймюнстер маҳаллий суди томонидан 26 март, душанба куни тегишли қарор чиқарилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Судья айбланувчи озод қилинган тақдирда терговдан яшириниши мумкинлигининг эҳтимоли юқори эканлигини инобатга олган. Мажлис давомида, шунингдек, ҳибсга олинганнинг шахсини идентификация қилишнинг расмий жараёни ўтказилди.
Энди экстрадиция масаласи билан Шлезвиг-Голmштейн федерал ери Олий суди шуғулланади. У Мадрид талабномасини ўрганиб чиқиши ва буни амалга ошириш учун ҳуқуқий тўсиқлар бор-йўқлигини аниқлаши лозим.
Изоҳ (0)