Афғонистон президенти Ашраф Ғани Тошкентда бўлиб ўтаётган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда Кемероводаги ёнғин муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирди ва бир дақиқалик сукут эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Кемероводаги фожиа муносабати билан шу ерда ҳозир бўлган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ҳамдардлик билдириш ва бир дақиқалик сукут эълон қилишни истардим», — деди Ашраф Ғани.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни «Зимняя вишня» савдо-кўнгилочар марказининг тўртинчи қаватида ёнғин юз берди. Охирги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 64 киши қурбон бўлган, 60 дан ортиқ жабрланувчи тиббий муассасаларга ёрдам учун мурожаат қилган.
Изоҳ (0)