Ўзбекистон фуқароси Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида трансформаторлар ўғирлагани учун қўлга олинди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Туркистон ИИБ навбатчи қисмига маҳаллий аҳолининг трансформаторлари ўғирлангани ҳақида бир нечта аризалар келиб тушган. Жумладан, жорий йилнинг январь ойида 60 ёшли эркак полициячиларга номаълум шахслар унинг ҳовлисидан қиймати 700 минг тенге атрофидаги трансформаторини ўғирлаб кетганлигини хабар қилган.
Туркистон ИИБ полициячилари тезкор-қидирув тадбирлари доирасида гумонланувчи, 40 ёшли ўзбекистонликни ҳибсга олган. Тергов қўлга олинганларнинг ўзгалар мулкни ўғирлаш билан боғлиқ 4 та ҳолатга алоқадор эканлигини аниқлади. Гумонланувчи қамоққа олинган.
Изоҳ (0)