Хитой расмийлари медиа соҳасидаги тақиқларни қаттиқлаштирди. Бу сафар юмористик видеороликлар ва бадиий асарларга ишланган пародиялар тақиқланди. Тақиқ фақат телевидение эмас, блогерларга ҳам оиддир, деб хабар беради TJournal.
Давлат матбуот, ноширлик, радио, кино ва телевидение маъмурияти чиқарган ҳужжатга кўра, «классик адабий ва бадиий асарларни масхараловчи» роликлар ман этилди.
Хитойлик пародиячи блогерлар жамоаси — JustXiait бу турдаги роликларни ўз ресурсларидан ўчириб ташлади.
Изоҳ (0)