Россияда ҳар бир стратегик йўналишда узоқ масофага ҳаракатланувчи қанотли ракеталар ташувчиларнинг ҳаво, денгиз ва ерда жойлашган гуруҳлари ташкил этилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири биринчи ўринбосари, Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов маълум қилди, деб ёзади «Вести».
«Охирги маҳаллий урушлар, айниқса, Сурия ҳудудидаги операциялар тажрибаси душманни ҳар томонлама мағлуб этиш тизимларини мукаммаллаштиришга янги туртки берди», — деди у Бош штаб ҳарбий академияси конференциясида.
Душманни ҳар томонлама мағлуб этиш тизими самарадорлигини ошириш учун юқори аниқликдаги қуролни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Душманга оловли таъсир кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш учун разведка-зарба ва разведка-оловли контурлар ташкил этилмоқда. Натижада разведкадан нишонни забт этишгача бўлган вақт 2-2,5 марта қисқариши лозим. Шунга қарамасдан, нишонга теккизиш аниқлиги 1,5-2 марта ошади.
Изоҳ (0)