Озарбайжонлик журналист Эйнулла Фатуллаев шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турипти. Журналист ўз саёҳати таассуротларини Facebook’даги саҳифаси орқали улашиб бормоқда.
Кеча, 24 март куни Фатуллаев Бухородан Самарқандга тезюрар поездда келди. Тезюрар рейсдаги сафар журналистда катта таассурот қолдирди. У бу ҳақда саҳифасида ёзиб, Озарбайжон ҳали ҳам бундай поездлар йўқлигини таъкидлаб ўтди.
«Мана сизга Ўзбекистон. Тезюрар поездда қарийб 90 дақиқада Бухородан Самарқандга етиб келдим… Нега бизда бундай поездлар йўқ?», — деб ёзди у.
Журналист Озарбайжон транспорт вазири Зиё Мамедов ва миллий темир йўл идораси раҳбари Жовид Қурбоновни танқид остига олди:
«Бизнесмен Ҳафиз Мамедов менга айтгандики, саккиз йил олдин немислар билан келишган экан, улар 2 миллиард доллар эвазига мана шундай тезюрар поездлар тизимини қуришга тайёр бўлган экан. Ганжага бир ярим соатда етиб борардик. Зиё (Мамедов) нима қилди? Ўзига самолёт, ўғлига Бодрумдан вилла сотиб олди… тезюрар поездлар лойиҳаси эса қоғозда қолиб кетди».
«Тезюрар поездларсиз қанақасига туризм ҳақида гапириш мумкин?», — деб сўзига якун ясади Эйнулла Фатуллаев.
Изоҳ (0)