The Telegraph нашри жаҳоннинг 133 шаҳрида яшаш қиммат-арзонлигига қараб рейтинг тузиб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Рейтингда биринчи ўринни Сингапур эгаллади. Ушбу шаҳар беш йилдан буён мазкур рейтингда биринчиликни бермай келади.
Иккинчи ўринга Париж кўтарилди. Учликка Цюрих якун ясади.
Энг арзон шаҳар деб Сурия пойтахти Дамашқ тан олинди. Ўтган йилнинг энг арзон шаҳри — Олмаота — бу сафар учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Изоҳ (0)