Хитой савдо-сотиқ вазирлиги 23 март, жума куни ўз сайтида АҚШдан импорт қилинадиган 128 та маҳсулот рўйхатини чоп этди. Америка томонидан пўлат ва алюминийга нисбатан бож жорий этилишига жавоб чораси сифатида мазкур маҳсулотларга божлар жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
2017 йил статистикасига кўра, солиқ солинадиган товарлар рўйхати АҚШга уч миллиард доллар келтирганлиги таъкидланмоқда.
Биринчи босқичда АҚШдан мевалар, қуруқ мевалар, узум винолари, ёнғоқлар, женьшен, чоксиз пўлат қувурлар ва баъзи бошқа маҳсулотлар импортига божларни 15 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Рўйхатга 2017 йилда импорти 977 миллион долларга етган жами 120 номланишдаги товар киритилган.
Иккинчи босқичда саккиз турдаги товар, жумладан, чўчқа, ундан ишланган маҳсулотлар, қайта ишланган алюминий импортига божлар 25 фоизга ошиши мумкин. Уларнинг Хитойга импорти АҚШга 1,992 миллиард доллар келтирган.
Изоҳ (0)