Қорақалпоғистон Республикасида соҳа равнақига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мақсад бу ерда замонавий туризм тизимини йўлга қўйиб, юртимиз ва хорижлик сайёҳларга намунали хизмат кўрсатишдир. 2018–2019 йилларда кўзда тутилган 42 лойиҳа айнан шундай мақсадларга қаратилган, деб ёзади ЎзА.
«Айни пайтда Қорақалпоғистонда 34 туристик ташкилот фаолият юритмоқда, — дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Қусекеев. — Бу эса ҳудудимизнинг сайёҳлик имкониятларидан далолат беради. Ҳозирги кунда соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга монанд яна бир лойиҳани режалаштирганмиз. Бу Кувайтнинг маҳаллий телевидениеларида Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салоҳиятини фаол тарғиб қилишдир. Бу лойиҳа амалга оширилса, ҳудудимизга келувчи хорижлик сайёҳларнинг сони янада кўпаяди».
Изоҳ (0)