Tesla Motors асосчиси Илон Маск компания акциядорлари томонидан ўн йил муддатга қатъий белгиланган маошдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маош ўрнига Маск акция опционларини олади. Опцион 12 қисмга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бири акцияларнинг 1 фоизини ташкил этади. Жорий нарх-навога кўра опцион 2,6 миллиард долларни ташкил этади.
Опционга эгалик қилиш учун Tesla’нинг ўн йиллик режасида кўзда тутилган натижаларга эришиш талаб этилади.
Барча натижаларга эришилган тақдирда Маск ўн йил ичида 50 миллиард доллар олади.
Изоҳ (0)