Сомали пойтахти Могадишода жойлашган Weheliye меҳмонхонаси киришида миналаштирилган автомобиль портлаб кетди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Теракт оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.
Портлаш уюштирилган меҳмонхона гавжум кўчада жойлашган.
Ҳозирча теракт учун жавобгарликни ҳеч қандай гуруҳ ўз зиммасига олмади. Олдинроқ шу ҳудудда «аш-Шабоб» радикал гуруҳи терактлар уюштирган эди.
Изоҳ (0)