Татаристоннинг Қозон шаҳрида 21 март куни илк туркий фильмлар халқаро фестивали ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Anhor.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Tatarkino.ru»

Фестивалда Россия, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон кино санъати вакиллари қатнашмоқда.
Фестиваль ғолиблар ва мукофотлар бўлмайди. Уни ўтказишдан мақсад томошабинларга туркий тилли давлатлар кинематографиясининг энг яхши ютуқларини намойиш этиш ҳамда ушбу давлатлар учун умумий кинобозор ташкил қилишдан иборат.

Фото: «Tatarkino.ru»

Ўзбекистонлик режиссёр Қамара Камолова 22 март куни фестиваль доирасида ўзининг «Осмонлар остидаги йўл» фильмини томошабинларга тақдим этди.
Фестиваль кўчма бўлиб, у ҳар йили турли мамлакатларда ўтказилиши режалаштирилган. у 25 март кунига қадар давом этади.