Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг ракетага қарши мудофаа бўйича келишувдан чиқиш ҳақидаги қарори халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таҳдид остига қўйганлигини маълум қилди. Бу ҳақда RT хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«АҚШ ракетага қарши мудофаа бўйича келишувдан чиққанда, ўзаро ядровий тийиб туриш тизимини таҳдидга қўйди. Бу эса халқаро хавфсизлик ва барқарорлик тизимининг асосий таркибий қисмларидан биридир. Шундан буён Россия бир неча марта мамлакатнинг ядровий салоҳиятини йўқ қилишга йўналтирилган ҳаракатларнинг нишонига айланди», – деди Песков.
У, шунингдек, юзага келган вазият ядровий тийиб туриш тизимининг мавжуд бўлишига таҳдид сола бошлаганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)