Германия адлия вазири Катарина Барляй Facebook компаниясининг Европа бўлинмаси раҳбарияти билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Муқаддам Cambridge Analytica компанияси томонидан Facebook фойдаланувчилари шахсий маълумотларининг ишлатилиши билан боғлиқ жанжал келиб чиққан эди. Германия томонининг фикрига кўра, бу воқеа демократия учун жиддий таҳдид туғдиради. Айнан шу туфайли Германия вакиллари Facebook раҳбарияти билан учрашиб, масалани ойдинлаштирмоқчи.
Катарина Барляйнинг таъкидлашича, Facebook’нинг Европа бўлинмаси унинг қалтис саволларига жавоб беришига тўғри келади.
Изоҳ (0)