NASA ҳамда АҚШ ядровий идоралари мутахассислари саккиз тоннали HAMMER космик кемаси лойиҳаси устида ишламоқда. Унинг асосий вазифаси хавфли астероидларни гипертовушли ёки ядровий зарядлар билан йўқ қилиш бўлади, деб хабар беради «РИА Новости».
«Бугун Ерга астероид қулаши имконияти жуда кам бўлишига қарамай, унинг оқибатлари фожиали бўлиши мумкин. Космик таҳдидларга реакция муддатини қандай қисқартиришимиз мумкинлигини ўйлаб кўрдик. Асосий вазифамиз — Ердаги ҳаётни йўқ бўлишдан ҳимоялаш», — деб ғояни тушунтирди Ливермордаги Лоуренс номли миллий лаборатория лойиҳа раҳбари Кирстен Хоули.
Охирги йилларда олимлар астероидларни кузатиб, уларни тизимга солишга, қай бирлари тириклик учун хавфли эканлигини аниқлашга уринмоқда. Шу ишлар негизида ўзига хос «космик патруль»нинг яратилиши ҳар қандай таҳдиднинг олдини олиш имконини беради.
Изоҳ (0)