17 март куни турли ёшдаги мингдан ортиқ ўқувчи «Кенгуру» номли халқаро танлов-ўйинида қатнашди. Ўзбекистонда танлов биринчи марта ўтказилиши, деб хабар беради UzDaily.
Танловни «Чегарасиз Кенгуру» (AKSF) ташкилотининг Ўзбекистондаги намояндаси — Olympia МЧЖ ташкил этди.
Танлов ХХ аср 80-йилларидан ўтказиб келинади. 2018 йили 80 мамлакатдан 6 миллиондан ортиқ мактаб ўқувчиси унда иштирок этди.
Танловдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг математикага бўлган қизиқишини оширишдир. Унда 2–10-синф ўқувчилари қатнашади.
Тест ўзбек, инглиз ва рус тилларида ўтказилди.
Изоҳ (0)