Россия президенти сайловида Ўзбекистонда бўлиб турган 5,5 минг нафар Россия фуқароси иштирок этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси берган баёнотга кўра, бу рақам 2012 йилдаги кўрсаткичдан салкам икки баробарга кўпроқдир.
Ўзбекистонда доимий яшаётган Россия фуқаролари учун Тошкент, Бухоро ва Фарғона шаҳарларида сайлов участкалари очилган.
Изоҳ (0)