Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Меъёрларга мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг жисмонан соғлом, ақлий ва интеллектуал ривожланишлари учун лозим бўлган жиҳозлар, ўйинлар ва ўйинчоқлар ва ҳ.к. киритилган.
Хусусан, эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан соғлом ривожланиши учун чиниқтириш ва ясси оёқликни олдини олиш учун йўлакчалар, релаксацион креслолар, ҳаво тозалагичлар (ретциркулятор), стерилизаторлар, ақлий ривожланиши учун «Банк», «Почта», «Ферма», «Автомобиль тураргоҳи» ва бошқа ўйин марказлари, интеллектуал ривожланиш учун кўп функцияли саҳналар, «Тасвирий фаолият» бурчаклари бўлиши лозим.
Шунингдек, ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ҳудуди, ўйин майдончалари интернет орқали кузатиш имкониятига эга бўлган видео кузатув техникаси билан жиҳозланади.
Изоҳ (0)