2016 йилнинг мартида Ростов-Донда Flydubai авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти ҳалокатида қурбон бўлганларнинг қариндошлари шаҳарнинг туман судига авиаташувчи ва самолёт ишлаб чиқарувчисига қарши товон ундириш бўйича даъво киритди. Бу ҳақда уларнинг манфаатларини ифода этувчи адвокат Всеволод Сазонов маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«2018 йилнинг 15 март куни Ростов-Дондаги туман судларидан бирига ҳалок бўлганлар қариндошларидан бири номидан Flydubai авиакомпанияси ва Boeing компаниясига қарши зарарни қоплаш юзасидан даъво киритилди. Учинчи шахслар сифатида Халқаро авиация қўмитаси ва ‘Росавиация’ жалб этилган», — дея аниқлик киритди адвокат.
У қолган жабрланувчилар ҳам у билан боғланиши мумкинлигини қўшимча қилди.
2017 йилнинг ноябрида Всеволод Сазонов бир нечта қурбоннинг қариндошлари Flydubai авиакомпаниясидан товон ундириш бўйича БАА судига даъво киритганлигини маълум қилган эди. Суд жараёни ҳозиргача давом этмоқда.
Изоҳ (0)