Россиялик режиссёр Тимур Бекмамбетов тажриба сифатида сунъий онг ёрдамида фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Йўқотилган ва қайтарилган дунё» номли фильм совет зобити Лев Засецкийга бағишланади.
«Бу совет лейтенанти Засецкий ҳақидаги реал воқеа, у бошидан яраланганидан сўнг дунёни қабул қилиш имкониятидан маҳрум бўлган эди. Дунё унинг учун алоҳида қисмларга бўлиниб кета бошлади, аммо ирода кучи билан у ҳаётга бўлган ишончини қайтара олди», — деб фильм ғоясини тушунтирди Бекмамбетов тақдимот маросимида.
«Фильмимиз инновацион лойиҳа бўлиб, биринчи марта кинематографик образлар яратишда сунъий онгга мурожаат этилади», — қўшимча қилди ижодкор.
Изоҳ (0)