Франция кимёвий қуроллар қўлланилганлиги ўз исботини топса, АҚШ билан биргаликда Сурияда кимёвий қуроллар омборларига зарбалар бериш бўйича операция ўтказиши мумкин. Бу ҳақда 16 март, жума куни Франция қуролли кучлари бош штаби раҳбари генерал Франсуа Лекуэнтр маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бундай зарбалар АҚШ билан биргаликда амалга оширилиши равшан. У Франциянинг муҳим стратегик ҳамкоридир. Суриядаги вазият ва Сурия ҳукуматининг кимёвий қурол қўллашнинг қизил чизиғидан ўтиши қандай таҳдидларни келтириб чиқариши масаласида бир хил қарашларга эгамиз», — деди генерал.
Шу билан бир вақтда генерал бу каби операция характери ва тайёргарлик жараёни ёки унга жалб этиладиган бўлинмалар ҳақида бирор-бир маълумотлар келтириб ўтишдан бош тортди. «Бу каби операцияни режалаштириш масаласидаги бирор-бир тафсилотларни мамлакат қуролли кучларининг бош қўмондони бўлган Франция президенти маълум қилиши мумкин», — дея қўшимча қилди генерал.
Изоҳ (0)