«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Сингапурнинг «Чанги» аэропорти билан ҳамкорликда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида «Halalfoodblog.com» вакилларини Ўзбекистонга таклиф қилди. Бу ҳақда Миллий авиакомпания ахборот хизмати хабар қилди, деб ёзади ЎзА.
Таъкидланишича меҳмонлар инфотур давомида ўзбек халқининг урф-одатлари, тарихи, маданияти, миллий ошхонаси билан яқиндан танишади, ислом меросининг муқаддас жойларини зиёрат қилади. Сингапурлик блогерлар Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини фото ва видеолавҳаларга жамлаб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, «Halalfoodblog.com», «Чанги» аэропортининг расмий сайтига жойлаштириб боради.
Хабарда лойиҳа иштирокчиларига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан Сингапур—Тошкент—Бухоро ва Тошкент—Сингапур йўналишлари бўйича бепул авиачипталар тақдим этилгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)