Россия мамлакатдан бир қатор британиялик дипломатларни чиқариб юборади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
Олдинроқ 23 нафар россиялик дипломат Буюк Британиядан чиқариб юборилиши хабар қилинган эди. Россиялик собиқ ҳарбий Сергей Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ иш тафсилотларининг ошкор бўлиши Британия ҳукумати раҳбарининг бундай қарорига туртки бўлди.
Лавров қачон ва қайси дипломатлар чиқариб юборилишини аниқлаштирмади. У дастлаб бу маълумотлар Лондонга етказилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)