Россия президенти Владимир Путин 1996 йилда Москвага кўчиб келишидан аввал киракаш бўлиб ишга жойлашиш ҳақида ўйлаганлигини сўзлаб берди, деб ёзади «Интерфакс».
У тегишли эпизод ҳақида Андрей Кондрашовнинг «Путин» фильмида сўзлаб берди.
Санкт-Петербургнинг ўшандаги раҳбари Анатолий Собчак навбатдаги губернаторлик сайловида мағлуб бўлганидан сўнг Москвага кўчиб ўтгани ҳақида сўзлай туриб, Владимир Путин ўша лаҳзада унинг бошқа йўли бўлмаганлигини айтди.
«Нима қилиш керак? Ишлайдиган жойнинг ўзи йўқ эди. Тўғрисини айтганда, киракашлик қилиб пул топиш ҳақида ўйлаганман. Бу ҳазил эмас, жиддий айтяпман», — деди президент.
Изоҳ (0)