Муқаддам Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида икки автомобиль тўқнашиб, ёниб кетгани хабар қилинган эди. UzNews’га кўра, Nexia’лардан бирининг йўловчиси вафот этган.
Nexia русумидаги икки автомобиль қувиб ўтиш чоғида ўзаро тўқнашиб кетган. Тўқнашув оқибатида автомобиллардан бирининг ёқилғи бакида учқун чиқиб, кучли ёнғинга сабабчи бўлган.
Ҳодисада жароҳатланганларни тиббий муассасага юбориш чоралари кўрилган. Уларга 7-сонли шаҳар клиник шифохонасида ёрдам кўрсатилган. У ерда жабрланувчилардан бири оламдан ўтган.
Марҳум йўловчи 1991 йили туғилган эркак эканлиги маълум қилинди.
Шунингдек, иккала машина ҳайдовчилари ҳамда 1996 йили туғилган яна бир йўловчи жиддий жароҳат олган.
Изоҳ (0)