Римнинг «Рома» футбол клуби Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўлланма олди.
1/8 финалда «Шахтёр» билан тўқнаш келган римлик футболчилар сафардаги учрашувни 1:2 ҳисобида бой берганди. Томонларнинг «Олимпико»да кечган жавоб ўйинида Эдин Жеконинг ягона голи масалани ҳал этди. Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасини бир киши кам ўтказган Украина жамоаси вазиятдан чиқиб кета олмади. «Рома» эса сафарда урилган гол қоидаси бўйича навбатдаги босқичга йўл олди.
«Рома» мусобақанинг гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлаб, Лондоннинг «Челси» ҳамда Мадриднинг «Атлетико» клубларидан устунроқ футбол намойиш қила олганди.
Шу тариқа чорак финалга етиб келган жамоалар сони 6 тага етди: «Реал», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Ювентус», «Рома» ҳамда «Севилья». Яна 2 та жамоа номи бугун — 14 март тунида аниқ бўлади.
Изоҳ (0)