Бруклин суди (Нью-Йорк) 2009 йилда Афғонистондаги Америка ҳарбий базасида теракт уюштиришда қатнашганликда айбдор деб топилган АҚШ фуқаросини 45 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги хабар қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Хьюстонлик (Техас штати) 32 ёшли Муханад Маҳмуд ал-Фареҳ Афғонистонда АҚШ Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини ўлдириш, оммавий қирғин қуролини қўллаш, шунингдек, ‘Ал-Қоида’га моддий кўмак кўрсатиш мақсадида тил бириктириш айбловлари бўйича 45 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган», — деб таъкидланади баёнотда.
Прокуратура маълумотларига кўра, ал-Фареҳ АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий базасида портловчи моддалар солинган автомобиль ёрдамида ҳужум тайёрлашда иштирок этган. Теракт 2009 йилнинг январида содир этилган бўлиб, унинг оқибатида бир неча киши жабрланган.
Изоҳ (0)