Қатар Юлдузлар Лигаси чемпиони «Ал-Дуҳайл» Чемпионлар Лигасининг плей-оффига йўлланмани қўлга киритган жорий мавсумнинг илк жамоасига айланди.
Чемпионлар Лигаси: Сардор Рашидов собиқ жамоаси дарвозасига гол урди. Бироқ «Локомотив» бу сафар ҳам Қатар клубидан енгилди
Бу йўлда қатарликлар «Локомотив» устидан ҳар икки ўйинда ҳам зафар қучди. Доҳада 3:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, Тошкентдагиси 1:2 ҳисоби билан якунига етди. Оқибатда «темирйўлчилар» 3 очко билан камида яна 1 та тур қоладиган бўлди.Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Амирликларнинг «Ал-Ваҳда» клуби дастлабки очкосини қўлга киритди. Эроннинг «Зоб Оҳан» клубини қабул қилган араблар 3:0 ҳисобида устун келди. Томонларнинг Исфахонда ўтган ўйини форсларнинг 2:0 ҳисобидаги ютуғи билан якунига етганди.
Шу тариқа «Локомотив»нинг плей-оффга йўлланма олиш имконияти сақланиб қолди. «Темирйўлчилар» 2-ўрин учун курашда давом этади. 3 апрель куни улар Амирликларда «Ал-Ваҳда» меҳмони бўлса, 17 апрель куни Тошкентга «Зоб-Оҳан» футболчилари ташриф буюради. Мазкур ўйинлардаги ижобий натижа Ўзбекистон чемпионини қутқариб қолиши мумкин.
Чемпионлар Лигаси «B» гуруҳи. 4-тур 12 март, душанба
Изоҳ (0)