«Қозоғистон гўзали — 2017» танловининг барча иштирокчилари Остонага йиғилди, у ерда финалга тайёргарлик олиб борилмоқда, деб ёзади Tengrinews. Гўзаллик танловининг якуний босқичи 31 март куни Қозоғистон пойтахтидаги Тинчлик ва ҳамжиҳатлик саройида бўлиб ўтади.
Қизлар биринчи фотосессияда тожлар ва тақинчоқлар билан иштирок этди, энди эса хайрия ва ижтимоий тадбирларда қатнашади.
«Қозоғистон гўзали» ғолибаси биринчи марта асосий мукофот жамғармаси — унвон, тож, «Дунё гўзали»га йўлланма ва беш миллион тенге (тахминан 15 500 доллар)дан ташқари, жаҳон luxury-брендидан шопинг учун пул сертификатини қўлга киритади, шунингдек, машҳур фотосуратчидан фотосессияни ҳадя сифатида олади.
Изоҳ (0)