Ўзбекистонлик футболчи Сервер Жепаров тўп сурадиган Теҳроннинг «Истиқлол» клуби Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятсиз юришини давом эттирди.
Умид охиригача қолади: «Зоб Оҳан»нинг Амирликларда мағлуб бўлиши Тошкентнинг «Локомотив»и учун имконият яратди
Кеча — 12 март куни «Озоди» стадионида Амирликларнинг «Ал-Айн» клубини қабул қилган теҳронликлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Томонларнинг биринчи учрашувида ҳам дуранг қайд этилганди — 2:2. Биринчи ўйинда тўлиқ ўйнаган Сервер Жепаров, кеча ўз ўрнини 79-дақиқада бошқа футболчига бўшатиб берди.Ўша биринчи учрашувдан кейин теҳронликлар ОФКга ҳакам устидан шикоят хати ёзди. Чунки «Ал-Айн» майдонидаги ўйинда «Истиқлол» дарвозасига 2 та пенальти тайин қилинган бўлиб, форслар фикрига кўра, бу қарорлар нотўғри эди. «Ал-Айн» эса пенальтилардан бирини голга айлантириб, мағлубиятдан қутилиб қолганди. ОФК шикоятга жавоб қайтардими ёки йўқ — аниқ эмас. Факт шуки, «Истиқлол»нинг такрорий ўйинида айнан форслар фойдасига пенальти белгиланган.
Гуруҳдаги вазият анча чигал. Ундаги 4 та жамоада ҳам плей-оффга йўлланма олиш имконияти бор. Айни вақтда «Истиқлол» гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.
Чемпионлар Лигаси «D» гуруҳи. 4-тур 12 март, душанба
Изоҳ (0)