Америкалик миллиардер Жефф Безос космик бўшлиқни тадқиқ этиш учун миллиардлаб доллар сарфлаш ниятида, деб ёзади Bloomberg.
У Amazon’да ишлаб топган даромадини «лотерея ютуғи» деб атади ва космосда ҳаракатланишни инсоният учун ҳамёнбоп қилишга ваъда берди.
Безос тегишли баёнотни Нью-Йоркда Базз Олдрин мукофотини топшириш маросимида маълум қилди. Аввалроқ у космик ракеталар яратиш билан шуғулланувчи Blue Origin компаниясига миллиард долларга яқин маблағ киритишини маълум қилган эди.
Безос пулларининг қанчасини космос учун сарфлашга тайёр эканлигини маълум қилмаган. Унинг таниши миллиардер Фредрик Полсеннинг сўзларига қараганда, бу унинг онасини боқиш учун қолдирадиган пулларидан ташқари қолган барчаси бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)