Givenchy модалар уйи асосчиси, франциялик модельер Юбер де Живанши 91 ёшини нишонлагандан 17 кун ўтиб, 10 март куни уйқусида, жилмайган ҳолда вафот этди, деб ёзади «MK.ru».
Граф Юбер Жеймс Марсель Таффен де Живанши ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ҳеч қачон олижаноблик чегарасидан чиқмаган. У ўзининг 90 ёшлигида «кўплаб бахтли йилларни бошдан кечирган»лигини маълум қилган эди.
Живанши 1927 йилнинг 21 февралида дунёга келган. Уни Одри Хепберн, Жаклин Кеннеди, кейинроқ Жеки Онассис илҳомлантирган.
Бугун унинг издошлари кўзга ташланмайдиган ҳашам, шахсий камтарлик, назокатлилик ва кетиш маҳорати каби хислатлар у билан бирга жаҳон модасини тарк этганлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)