Сурия армияси жангчилари 11 март, якшанба куни Шарқий Гутадаги Мдейра аҳоли пунктини озод қилди ва Хараста (Дамашқдан 8 километр масофада) шаҳарчасига чиқди. Бу ҳақда SANA агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳукумат кучлари ўтказилган операция давомида аҳолининг Жисрейн-Млеха ва Ал-Вафидин гуманитар йўлаклари орқали хавфсиз чиқиши учун шароит яратиш мақсадида пойтахт остонасида жойлашган минтақани шимолий ва жанубий зоналарга ажратди.
Қўшинлар Дума шаҳридаги жиноий тузилмалар таъминот чизиқларини тўсиш, шунингдек, жангарилар томонидан Хараста чекка қисмида блокланган горнизонга қўшилишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)