Ўзбекистон шахмат федерациясида ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди, деб ёзди «Оламспорт». Унда ташкилотнинг барча бўлимларидан мутахассислар, фахрий шахматчилар ва фаол шахматчилар иштирок этган.
Конференцияда шахмат федерацияси раисига икки ўринбосар сайланган: Алишер Мақсудов ҳамда Мурат Салиҳов. Ижро қўмитасига эса Сайфулло Аҳмедов киритилган. Улар аслида ким бўлиб ишлаб келгани ҳақида маълумот берилмаган.
Делегатлар кун тартибига интернет саҳифалари орқали тарқалаётган нотўғри маълумотлар муҳокамасини ҳам қўйган бўлиб, бунга айбдор сифатида Ирина Қаюмова кўрсатиб ўтилган. Муҳокама оқибатида Қаюмова федерация аъзолигидан ўчирилган.
Изоҳ (0)