Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги фуқаролардан мамлакатда инновацияларни жорий этиш йўл харитасини такомиллаштириш бўйича таклифлар кутмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Барча истаганлар махсус онлайн шаклни тўлдириб, жараёндан иштирок этиши мумкин. Улардан муаммони кўрсатиш ҳамда уни ҳал этиш бўйича таклиф киритиш талаб этилади.
Вазирлик ўтган йилнинг 29 ноябрида Президент фармони билан ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)