SpaceX компаниясининг асосчиси Илон Маск Марсга парвоз қилишга мўлжалланган кемаси 2019 йилнинг биринчи ярмида илк бор ҳавога кўтарилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Остиндаги (Техас штати) технология ва маданият фестивалида хабар берди, деб ёзади CNBC News.
«Биз сайёралараро кемани барпо этмоқдамиз, у келгуси йилнинг биринчи ярмидан қисқа парвозларни амалга ошириши мумкин»,— деди у.
SpaceX BFR (Big Falcon Rocket) ракета тизими тўлиқ кўп марталик бўлиши кутилмоқда. Парвоз Falcon 1 нинг биринчи парвозларидан арзонроқ бўлади. BFR кўп марталик ўта оғир ракета ва юзга яқин кишини сиғдира олувчи бошқарилувчи кемани ўз ичига олади.
Изоҳ (0)