Бишкекда теракт содир этишни режалаштирган жангари қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади KNews.
Қўмита Қирғизистон фуқароси С.Ж. қўлга олинганлигини маълум қилди. У халқаро террорчилик ташкилоти лагерларида махсус тайёргарликдан ўтган.
С.Ж. халқаро террорчилик ташкилоти етакчиси топшириғига биноан қўлбола портловчи қурилмадан фойдаланиб теракт амалга оширишни режалаштирган. Мазкур факт бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)